Ўзбекистон делегацияси Польша Сеймида икки мамлакат қонунчилик органлари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қи

17.03.2021 13:49

ВАРШАВА, 17 март. /«Дунё» АА/. Бугун Варшавада Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Шерзод Асадов Польша Миллий мажлиси Сейми (қуйи палата) ташқи ишлар комиссияси раиси Марек Куччинский билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Учрашувда Ўзбекистон ва Польша парламентлари ўртасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди, турли даражалардаги тадбирдар жадвали ва ташкилий жиҳатлари кўриб чиқилди.

Польша томони Ўзбекистонда Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида сиёсий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, шу жумладан, парламент ва сиёсий партияларнинг ролини кучайтириш бўйича саъй-ҳаракатларни юқори баҳолади.

Томонлар икки мамлакат парламентлари ўртасида қонун ижодкорлиги соҳасида ҳамкорлик қилиш ва тажриба алмашишга тайёрлигини билдирди.

Савдо-иқтисодий ва сармоявий алоқаларнинг устуворлиги қайд этилди. Шу нуқтаи назардан, ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, юқори сифатли ва рақобатбардош маҳсулотлар турини кенгайтириш учун ҳуқуқий асосларни шакллантириш зарурлиги таъкидланди.

Ташқи меҳнат миграцияси ва маданий-гуманитар соҳадаги ҳамкорлик масалалари ҳам алоҳида кўриб чиқилди

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net