Ўзбекистон давлат мустақиллигининг ўттиз йиллиги тантаналарини юқори савияда нишонлаш вазифалари белгиланди

18.12.2020 11:08

ТОШКЕНТ, 18 декабрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Президенти  Шавкат Мирзиёев «Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўғрисида»ги қарорни имзолади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Маълумки, 2021 йилда мамлакатимиз ҳаёти ва тақдирида туб бурилиш ясаган, том маънодаги буюк, оламшумул воқеа – Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллиги эълон қилинганига ўттиз йил тўлади.

Мустақиллик йилларида кўп миллатли Ўзбекистон халқи ўзининг буюк салоҳияти, мустаҳкам иродаси ва матонатини намоён этди. Оғир синов ва машаққатларни мардона енгиб, катта тараққиёт йўлини босиб ўтди.

Юртимиз жаҳон ҳамжамиятининг тенг ҳуқуқли аъзоси сифатида узоқ-яқиндаги барча мамлакатлар билан дўстлик ва ҳамкорлик муносабатларини кенг миқёсда олиб бораётган замонавий, очиқ ва демократик давлатга айланди.

Сўнгги йилларда амалга оширилган ислоҳотларимиз натижасида, айниқса, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини ҳаётга жорий этиш асосида мамлакатимизнинг сиёсий, ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маърифий ҳаётини тубдан янгилаш, «Миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари» ғоясини реал воқеликка айлантириш борасида салмоқли ютуқлар қўлга киритилмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг мазкур қарорида ўттиз йил давомида мустақил Ўзбекистон давлатини барпо этиш йўлида фидокора меҳнат қилаётган халқимизнинг залворли вазифаларини номаён этиш мақсадида қатор мақсадлар белгиланди. Унга кўра, мамлакатимиз мустақиллигининг улкан сиёсий, тарихий ва маънавий-маърифий аҳамиятини инобатга олиб халқаро майдондаги обрў-эътиборига муносиб юксак савияда, умумхалқ байрами сифатида кенг нишонланади.

Қарор билан истиқлол тантасининг 30 йиллигини муносб ўтказиш ва унга тайёргарлик кўриш бўйича Республика коммиссияси тузилади.

Республика комиссияси бир ҳафта муддатда устувор йўналишларни атрофлича ёритишга алоҳида эътибор қаратган ҳолда «Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!» ғоясини ўзида мужассам этган ташкилий-амалий, маънавий-маърифий ҳамда тарғибот-ташвиқот тадбирлари дастурини ишлаб чиқади.

  Ҳужжатда мамлакатимизда мустақиллик йилларида халқимиз ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш соҳасида эришилган натижаларни кенг тарғиб этишга алоҳида эътибор қаратилган. Мазкур соҳадаги ислоҳотлар «?нсон манфаатлари – ҳамма нарсадан устун» ва «Халқ давлат идораларига эмас, балки давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак» тамойиллари асосида тарғиб этилиши белгиланди.

 Шунингдек,  шаҳар ва қишлоқларимизни ободонлаштириш, аҳолини иш билан таъминлаш, ёшларнинг интелектуал салоҳиятини рўёбга чиқаришга қаратилган комплекс чора-тадбирлар мазмун моҳиятини очиб беришга қаратилган тадбирлар ташкил этилади. Бунда биринчи навбатда «Обод қишлоқ», «Обод маҳалла», «Беш муҳим ташаббус», «Бир миллион дастурчи» каби ижтимоий лойиҳаларнинг жорий этилиши, аҳоли бандлигини таъминлаш, унинг реал даромадларини изчил ошириб бориш, таълим-тарбия, илм-фан, маданият, санъат ва адабиёт, спорт соҳаларини тубдан ривожлантириш бўйича қўлга киритилган натижаларга алоҳида эътибор қаратилади.

 Ҳужжатда  мамлакатимизда диний-маърифий соҳага берилаётган катта эътибор, хусусан Ўзбекистон ташаббуси билан Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг «Маърифат ва диний бағрикенглик» резолюцияси қабул қилингани, ?слом цивилизацияси маркази, ?мом Бухорий, ?мом Термизий, ?мом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказлари, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, ҳадис ва калом мактабларини ташкил этиш билан боғлиқ амалий ишлар бажарилгани қайд этилган. Ана шу эзгу ишларнинг халқаро жамоатчилик томонидан эътироф этилаётгани эса истиқлол берган имкониятлар натижасидир. Диний-маърифий соҳада амалга оширилган ишлар қаторида, ҳал қилиниши зарур бўлган муаммоларга ҳам эътибор қаратилади. Биринчи навбатда билиб-билмай ёт ақидалар ва оқимларга эргашаётган юртдошларимиз, хусусан ёшларимизни тўғри йўлга бошлаш тадбирларини янада кучайтириш ва бу борада қилинаётган саъйи-ҳаракатларни кенг тарғиб этиш вазифалари таъкидланган. 

Қарор биланЎзбекистоннинг маънавий-маърифий саҳадаги ютуқларини халқаро майдонда намойиш этишга қаратилган тадбирлар кенг миқёсда ташкил этилади. Унга кўра, Ташқи ишлар вазирлиги, Маданият вазирлиги, «Ўзбеккино» миллий агентлиги, Бадиий академия, Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамкорликда хорижий мамлакатларда давлат мустақиллигининг ўттиз йиллиги муносабати билан кенг жамоатчилик, жумладан, хорижий мамлакатларда яшаётган ватандошларимизни жалб қилган ҳолда «Ўзбекистон кунлари»ни ўтказади.

Ўзбекистон Маданият вазирлиги Бадиий академия, Ёзувчилар уюшмаси, Журналистлар ижодий уюшмаси ва бошқа манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда «Энг улуғ, энг азиз»«Ранглар жилосида – она диёр»«Ватан учун яшайлик!» каби анъанавий кўрик-танловларни ташкил этилади.

Мазкур қарор билан, Давлат мустақиллигининг ўттиз йиллиги санаси муносабати билан пойтахтимизда «?стиқлол» мажмуаси ташкил этилади. У ерда мустақиллигимизнинг мазмун-моҳияти ва тарихий аҳамиятини акс эттирадиган ёдгорлик композицияси барпо этилади.

Пойтахтимиз сўнгги тўрт йилда ўзгача қиёфа касб этди. Бунда аҳолининг талаб ва эҳтиёжлари, пойтахтимизнинг келгуси ривожланиши инобатга олинмоқда. Хусусан, Тошкент шаҳрида ер усти халқа метро линияси қурилиши ҳақиқий мўъжизага айланди. Тошкент ер усти ҳалқа метро линиясининг биринчи босқичи бўлган «Дўстлик-2 – Қўйлиқ» йўналиши қуриб битказилди. Метронинг ушбу участкасида 7 та бекат барпо этилган. Янги йўналишнинг узунлиги 11,5 километр. ?ккинчи босқич Қўйлиқ бозори билан “Олмазор” бекатини боғлайди. Учинчи босқичда “Олмазор”дан “Беруний” бекатигача бўлган қисм барпо этилади. Кейинги босқичда иншоот “Беруний”дан “Бодомзор” бекатигача қурилади, сўнгги босқичда “Дўстлик” бекатига уланади.

Давлатимиз раҳбарининг ушбу қарори билан Тошкент шаҳрида барпо этилаётган мазкур ер усти метро ҳалқа йўли «Ўзбекистон мустақиллигининг ўттиз йиллиги» деб номланди. Ушбу эзгу ғоя халқимиз ор-умидлари ва қарашлари билан ҳамоҳанглиги билан ҳам аҳамиятлидир.

Ҳужжатда, шунингдек, ўтган даврда эришилган ютуқларга бағишланган «Янги Ўзбекистон» китоб-альбоми ҳамда ҳар бир соҳада амалга оширилган ислоҳотлар натижаларини ёритиб берувчи китоб-альбом ва тўпламлар нашр этилиши қайд этилди. «Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даври ва ривожланиш истиқболлари» мавзусида халқаро илмий-амалий конференцияси ташкил этилади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net