Ўзбекистон «Бойсун баҳори» фестивалига тайёргарлик кўрмоқда

11.04.2022 15:12

ТОШКЕНТ, 11 апрель. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари — туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов Бойсун туманидаги Паданг кенгликларида бўлиб, жорий йилнинг 7-8 май кунлари ўтказиладиган «Бойсун баҳори» халқаро фольклор фестивалига кўрилаётган тайёргарлик ишлари билан танишди,  деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Эслатиб ўтамиз, фестиваль доирасида миллий созлар ва либослар, ҳунармандчилик буюмлари, тасвирий ва амалий санъат асарлари кўргазмалари, дроншоулар, этноспорт беллашувлари, улоқ-кўпкари, кураш мусобақалари ва бошқа миллий тадбирлар ўтказилади. Таниқли санъаткорлар ҳамда фольклор жамоалар иштирокида фестивалнинг очилиш маросими, шунингдек, кўрик-танлов ва спорт мусобақалари ғолибларини тантанали тақдирлаш маросимлари ташкил этилади.
     Халқаро фестиваль бўлиб ўтадиган яшил адирликда юздан ортиқ ўтов ўрнатилиб, миллий урф-одат ва қадриятларимиз намойиш қилинади.

 Тақдимот якунида мутасаддиларга миллий номоддий меросимиз кенг тараннум этиладиган халқаро фестивални юқори савияда ўтказиш юзасидан тегишли вазифалар топширилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net