Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари Ёшлар форумининг “Тошкентнинг молиявий келажаги ва замонавий қиёфаси – 2030” мавзусидаги сессиясид

20.12.2020 09:46

ТОШКЕНТ, 20 декабрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов 18 декабрь куни Тошкент ёшлар форумида иштирок этди ва нутқ сўзлади, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

 ?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг маълум қилишича, жорий йил 18 декабрь куни ёш авлоднинг интеллектуал ва ижодий салоҳиятини ривожлантириш, илмий – ижодий ҳамкорлик муҳитини яратиш, амалга оширилаётган ислоҳотларга ишонч ҳосил қилиш, шунингдек, давлат идоралари, жамоатчилик ва ёшлар ўртасида самарали кўптомонлама ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйишга қаратилган кенг кўламли тадбир – Тошкент ёшлар форуми ўз ишини бошлади.

Форум Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан Ёшлар ишлари агентлиги билан биргаликда ташкил этилди ва жорий йилнинг ноябрь ойида пойтахтимизда ўтказилган ва ўз ичига маҳорат дарслари, санъат кўргазмалари, ўқув-спорт мусобақалари, концертлар, муваффақиятли тадбиркорлар билан учрашувлар, экскурсиялар, викториналар, флешмоблар ва бошқа тадбирларни олган “Ёшлар ойлиги” фестивали якунига уланди. Форум очилишида иштирок этиш учун 10 мингдан ортиқ киши рўйхатдан ўтган.

Тадбирнинг биринчи кун дастури, тантанали очилиш маросими ва оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда блогерлар учун матбуот анжумани билан бир қаторда, иқтисодий ривожланиш, молия, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, туризм, ҳуқуқий муҳит ва рақамлаштиришнинг долзарб масалаларини очиқ муҳокама қилиш шаклидаги бир қатор мавзули сессияларни ўз ичига олди.

“Тошкентнинг молиявий келажаги ва замонавий қиёфаси – 2030” мавзусидаги сессия Хоразм вилояти Урганч шаҳридаги студиядан видеоконференция орқали форум ишида иштирок этган Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С. Умурзоқовнинг маърузаси билан очилди.

С. Умурзоқов ўз нутқида Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳнамолигида амалга оширилаётган иқтисоднинг жадал ўсишини рағбатлантириш, хорижий инвестицияларни жалб этиш, экспорт салоҳиятини ошириш, рақамлаштиришни ривожлантириш, таълим ва соғлиқни сақлаш, банк сектори, атроф-муҳитни яхшилаш ва ёшларнинг салоҳиятини рўёбга чиқариш учун қулай шарт-шароитлар яратишга қаратилган чуқур таркибий ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар ва ислоҳотларнинг изчиллиги, тезкор суръатлар билан амалга оширилаётганлиги ва самарадорлигини таъкидлади.

Таъкидландики, пойтахтимизда 2021 йилда ёшларнинг энг дадил ва янги ғояларини илғор ва юқори технологик инвестиция лойиҳаларида амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратишга мўлжалланган лойиҳа - ёшлар технопаркининг фаолияти ташкил этилади. Технопарк иштирокчилари тадқиқотлар олиб бориш, ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва офислар ташкил этиш учун жой билан таъминланади. Шунингдек, технопаркда ишини энди бошлаётган тадбиркорларга бизнес стратегиясини ишлаб чиқиш, ички ва ташқи бозорда инновацион маҳсулотларни илгари суриш бўйича маслаҳатлар берадиган инкубаторлар фаолият юритади.

Шу билан бирга, барқарор иқтисодий ривожланишнинг асосий омилларидан бири бўлган мамлакатда молия бозори ривожланиш суръатларини тубдан ўзгартириш учун пойтахтимизда юқори сифатли инфратузилмани яратишнинг аҳамияти қайд этилди.

Шунингдек, Тошкентни узоқ муддатли истиқболда ривожлантиришнинг стратегик мақсадлари 2030 йилга бориб шаҳарни минтақавий молия марказига айлантириш, шунингдек, “The Economist” ва “OECD” халқаро индексларида фаровонлик ва ҳаёт сифати бўйича пойтахтни дунёнинг энг яхши 100 шаҳарлар рўйхатига киритиш эканлиги маълум қилинди.

Сессия якунида ёш авлод ташаббусларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёрлик ҳамда ёшлар ва давлат ўртасида белгиланган вазифаларни амалга ошириш учун яқин ҳамкорлик қилиш зарурлиги таъкидланди.

Форум 20 ва 21 декабрь кунлари ўз ишини давом эттиради - дастурда оммавий ахборот воситалари вакиллари билан очиқ мулоқот, кенг кўламли ёшлар лойиҳалари тақдимоти, ёш режиссёрлар учун “Дебют” танлови, "Street Workout" танловининг республика босқичи, маърузалар, чиқишлар ва “Ёшлар ойлиги” якунларига бағишланган гала-концерт ҳам бор.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net