Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари ва ?талия ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазири самарали ҳамкорликни кенгайтириш бўйича изчил чор

14.12.2020 11:49

ТОШКЕНТ, 14 декабрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзоқов 11 декабрь куни  ?талия ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазири Луиджи ди Майо билан видеоконференция шаклида музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги маълум қилишича, музокаралар давомида томонлар савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги Ўзбекистон-?талия ҳамкорлигининг долзарб кун тартибини ҳамда мамлакатлар ўртасидаги саноат кооперациясини ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилди.

?шбилармонликда эришилган шериклик самарадорлиги ва ўсиш суръатларига ижобий баҳо берилди. ?талия компанияларининг Ўзбекистондаги лойиҳаларни амалга оширишда муваффақиятли иштироки, шунингдек ?талия бизнеси вакилларининг қишлоқ хўжалиги ва саноатнинг турли соҳаларида янги лойиҳаларни амалга оширишга қизиқиши ортиб бораётганлиги қайд этилди.

Хусусан, ?талиянинг «Danieli» компанияси Тошкент металлургия заводини қуриш ва жиҳозлашда иштирок этиб, ҳозирги вақтда Бекобод шаҳрида қуйма-прокат мажмуасини яратиш бўйича лойиҳани амалга оширмоқда. Қишлоқ хўжалиги соҳасида «Opera» компанияси иштирокида заъфарон ўстириш бўйича плантация яратилмоқда, қурилиш материаллари соҳасида эса «Italmatec» компанияси билан ҳамкорликда мармар, гранит ва оҳактошдан панеллар ишлаб чиқарилмоқда.

Шу билан бирга, икки мамлакат иқтисодиётининг ўзаро боғлиқлиги йирик саноат ишлаб чиқаришини яратишга қаратилган қўшимча лойиҳаларни ишлаб чиқиш орқали инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш учун қулай шароит яратаётгани таъкидланди. Кимё ва нефть-кимё, тўқимачилик, чарм-пойабзал саноати, энергетика ва қишлоқ хўжалиги соҳалари янги лойиҳаларни амалга оширишнинг истиқболли йўналишлари этиб белгиланди.

?кки томонлама бизнес шерикликни чуқурлаштириш, шу жумладан, икки мамлакат ишбилармон миссияларининг ўзаро ташрифлари ва ишбилармон доиралар иштирокида қўшма тадбирларни ташкил этиш орқали самарали ўзаро ҳамкорлик қилиш механизмини яратиш бўйича келишувга эришилди.

?нновациялар ва ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш соҳасидаги ҳамкорликнинг истиқболларига тўхталиб ўтилди. Томонлар Ўзбекистоннинг тегишли вазирлик ва идоралари билан ?талиянинг Миллий инновация жамғармаси ўртасида ўзаро амалий ҳамкорликни йўлга қўйиш имкониятларини ва Ўзбекистонда ёшлар «стартапларини» қўллаб-қувватлаш бўйича қўшма дастурни бошлаб юбориш истиқболларини кўриб чиқди.

Музокаралар якунида томонлар муҳокама қилинган барча йўналишларда натижадор ҳамкорликни кенгайтириш бўйича изчил чора-тадбирларга ўзларининг содиқлигини таъкидлади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net