Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари Сингапурда ўтказилаётган сайёҳлик саммитида мамлакатимизнинг зиёрат туризми имкониятларини тақди

31.05.2022 09:52

С?НГАПУР, 31 май. /«Дунё» АА/.  Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари, туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов бугун Сингапур томони ташаббуси билан ўтказилаётган мусулмон туризм бозорини ривожлантиришга бағишланган «Halal In Travel – Global Summit 2022» анжуманида онлайн форматда иштирок этди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Мазкур тадбир бутун дунёдан 70 нафардан зиёд миллий сайёҳлик ташкилотларининг таниқли экспертларини, саёҳлик саноати иштирокчиларини жамлади.

Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари Азиз Абдуҳакимов  ўз маърузасида Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида  мамлакатимизда туризм соҳасини ривожлантириш, хусусан, зиёрат туризми йўналишини қўллаб-қувватлаш бўйича амалга ошрилаётган ислоҳотлар ҳақидаги батафсил маълумотларни тақдим этди. Соҳага қаратилаётган юксак эътибор ва самарали ўзгаришлар натижасида  мамлакатимиз жаҳон мусулмонлари туризм бозоридаги ишончли масканга айлангани алоҳида   таъкидланди.

2021 йилда Мадрид шаҳрида бўлиб ўтган ЮНВТО Бош ассамблеясида аксарият аъзо давлатлар Самарқанд шаҳрини 2023 йилда БМТ Бош Ассамблеясига мезбонлик қилишини ёқлаб овоз бергани амалга оширилган ислоҳотларнинг яққол натижаси эканлиги қайд этилди.  

Туризм ва маданий мерос вазири  «Halal In Travel – Global Summit 2022» анжумани ташаббускори - «Crescent Rating» агентлиги билан ҳамкорлик қилишдан ва Ўзбекистон ?слом сайёҳлик бозорларини қўллаб-қувватлашдан манфаатдорлигини алоҳида таъкидлади.

?штирокчилар, шунингдек, Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг  «Халқаро зиёрат туризми ҳафталиги»ни ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида» қарорининг мазмун-моҳияти билан ҳам танишдилар. Қайд этилганидек, ушбу халқаро тадбирни ўтказишдан кўзланган мақсад мамлакатимиздаги мавжуд зиёрат туризми салоҳиятидан янада унумли фойдаланиш, осори-атиқаларга Ўзбекистон дунё цивилизациясининг муҳим марказларидан бири эканини халқаро миқёсда намойиш этиш билан изоҳланади.

«Crescent Rating & HalalTrip» агентлиги асосчиси Фазал Бахарддин ўз нутқида мусулмон саёҳатчилар 2030 йилгача жаҳон иқтисодиётига 300 миллиард АҚШ доллари миқдорида ҳисса қўшиши тахмин қилинаётганини маълум қилди. Унинг айтишича, сўнгги пайтларда мусулмонлар саёҳат бозоридаги салоҳиятли сайёҳларнинг 45 фоизни ташкил қилмоқда.

Ф.Бахарддин, шунингдек, Самарқанд шаҳрининг бой исломий меросини намойиш этиш бўйича доимий саъй-ҳаракатлари ва шаҳарнинг  ?слом маданияти қўшган ҳиссасасини инобатга олган ҳолда «Halal in Travel» мукофотининг «Самарқанд шаҳри йилнинг ?слом мероси манзили» номинациясида ғолиб сифатида эътироф этилганини ҳам маълум қилди.

 Эртага бўлиб ўтадиган «Halal in Travel– Global Summit 2022» тадбирининг расмий очилиш маросимида Самарқанд шаҳрига ушбу мукофотнинг расман топширилиши режалаштирилган.

«Halal in Travel– Global Summit 2022»  саммити  2 июнга қадар давом этади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net