Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари Навоий вилояти тадбиркорлари ҳамда экспортчилари билан учрашди

07.04.2022 10:21

ТОШКЕНТ, 7 апрель. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов раислигидаги ҳамда вазирликлар, идоралар, тармоқ бирлашмалари ва тижорат банклари раҳбарларидан иборат Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси кеча Навоий вилоятининг ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг бугунги ҳолатини ўрганиш ва уни янада рағбатлантириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш, шунингдек, тадбиркорлар ва экспортчилар ўз фаолияти давомида дуч келаётган муаммоларни таҳлил ва ҳал этиш мақсадида ушбу ҳудудга йўл олди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (?ТСВ) маълумотига кўра, ташриф давомида маҳаллий ишбилармон доиралари вакиллари билан учрашув ташкил этилди. Унда тизимли ва хусусий характердаги долзарб масалалар муҳокама қилинди.

Тадбирда 250 нафардан зиёд тадбиркор ва экспортчилар қатнашди. ?штирокчилар бевосита Комиссия аъзоларига мурожаат қилиб, ўзларининг муаммоли масалалари ҳақида сўзлаб беришди, уларнинг ҳар бири батафсил ўрганиб чиқилди.

Ҳар бир ҳолат таҳлил қилингач, Ҳукумат комиссияси раҳбарияти томонидан мутасадди раҳбарларга ўрганилган муаммоларни белгиланган муддатларда ҳал этиш чораларини кўриш юзасидан манзилли кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, вазирликлар, идоралар, тижорат банклари ва маҳаллий ҳокимият органлари масъул раҳбарларига ишлаб чиқариш қувватларини ошириш, саноат тармоқларини ривожлантириш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарининг иқтисодий салоҳиятидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш учун қўшимча имкониятларни аниқлаш мақсадида шаҳар, туман ва маҳаллалар кесимида ҳудуднинг иқтисодий, инвестициявий ва саноат салоҳиятини ўрганиш бўйича ишларни кучайтириш зарурлиги кўрсатиб ўтилди. Бунда ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланди.

Тадбир ижтимоий тармоқлардаги ?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг расмий саҳифалари орқали онлайн тарзда узатиб турилди. Шу сабабли, тадбиркорлар ва экспортчилар Ҳукумат комиссияси раҳбариятига Facebook ва Instagram ижтимоий тармоқлари орқали мурожаат қилиш имконига эга бўлдилар. Қабул қилинган мурожаатлар ҳам Комиссия аъзолари эътиборига ҳавола этилиб, диққат билан ўрганиб чиқилди, натижада ҳар бир масала бўйича аниқ ечимлар ишлаб чиқилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net