Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари дипломатик миссиясини якунлаётган Россия элчиси билан хайрлашди

18.03.2021 13:11

ТОШКЕНТ, 18 март. /«Дунё» АА/. Бугун Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов Ўзбекистонда ўз дипломатик миссиясини якунлаётган Россия элчиси Владимир Тюрденев билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги маълум қилишича, мулоқот чоғида икки давлат раҳбарларининг саъй-ҳаракатлари билан икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар изчил мустаҳкамланаётгани таъкидланди. Шу ўринда ҳукуматлараро савдо-иқтисодий ҳамда инвестициявий алоқаларни мустаҳкамлаш ва кенгайтириш масалаларига катта аҳамият берилаётгани қайд этилди. Саноат кооперациясини ривожлантириш ҳамда Россия инвестициялари ва илғор технологияларини машинасозлик, қишлоқ хўжалиги ва соғлиқни сақлаш каби соҳаларга жалб этиш истиқболлари ҳақида фикр билдирилди.

Томонлар икки мамлакат ўртасидаги савдо ҳажмининг барқарор ўсишини таъминлаш мақсадида ҳамкорликни янада кенгайтиришга қизиқиш билдирди. Хусусан, икки давлат ҳудудлари орқали тўсиқсиз юк ташишни таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни, шунингдек, савдо ҳажмини кўпайтириш ва диверсификация қилиш мақсадида божхона тартибга солишни соддалаштиришнинг истиқболли механизмларини жорий этиш масалалари кўриб чиқилди.

Россия томони жорий йилнинг 14-16 март кунлари ҳукумат делегациясининг Россия Федерациясига ташрифига юқори баҳо берди. Таъкидланганидек, ташриф иқтисодий кун тартибидаги кўплаб долзарб масалалар бўйича ёндашувларни бирхиллаштириш, олий даражада илгари эришилган келишувларни амалга оширишнинг жорий ҳолатини муҳокама қилиш ҳамда барча устувор соҳаларда ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш бўйича аниқ тадбирларни белгилаш имконини берди.

Томонлар, шунингдек, COVID-19 пандемияси билан боғлиқ вазият яхшиланиши билан ҳар икки мамлакат мутахассислари учун ўқув курслари ташкил этиш ҳамда ўрта ва олий таълим соҳасида тажриба алмашишни назарда тутган ҳолда маданий-гуманитар соҳада ҳамкорлик қилиш учун катта имкониятлар борлигини қайд этди.

Учрашув якунида Ўзбекистон томони Владимир Тюрденевга Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги икки томонлама шерикликни ривожлантиришга қўшган улкан ҳиссаси учун миннатдорлик билдирди, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Фахрий ёрлиғи билан тақдирлангани муносабати билан муборакбод этди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net