Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари давлатимиз раҳбарининг Наманган вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқларнинг сифатли ва ўз

21.02.2021 14:06

ТОШКЕНТ, 21 февраль. /«Дунё» АА/. Кеча Наманган шаҳридаги студиядан видеоконференция шаклида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Сардор Умурзоқов бошчилигида ҳамда вазирликлар, идоралар, тармоқ бирлашмалари ва маҳаллий ҳокимият органлари раҳбарлари иштирокида давлатимиз раҳбари томонидан Наманган вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқларнинг сифатли ва ўз вақтида ижросини таъминлаш бўйича ишларни ташкил этишни муҳокама қилишга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги маълумотига кўра, йиғилиш давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланган вазифалар ҳар томонлама кўриб чиқилди, шунингдек, устувор йўналишлар бўйича тизимли ишларни йўлга қўйиш бўйича аниқ кўрсатмалар берилди.

Амалга оширилаётган лойиҳаларнинг самарали мониторингини таъминлаш ва ҳаётга татбиқ этишда ёрдам кўрсатиш мақсадида уларга вазирликлар, идоралар ва тижорат банклари ҳамда маҳаллий ҳокимият органлари раҳбарлари бириктирилишини таъминлаш топширилди.

Шунингдек, саноатда сезиларли ўсишни таъминлаш, экспорт салоҳиятини ошириш ва кўплаб янги иш ўринлари яратишга қаратилган йирик саноат лойиҳаларини ишлаб чиқишга урғу берган ҳолда шу жумладан, лойиҳа офисини ташкил этиш ҳисобига, янги инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқишни фаоллаштириш зарурлиги таъкидланди.

Тармоқлар кесимида жорий йилда вилоятда истиқболли ривожланиш йўналишлари ва амалга оширилиши режалаштирилган аниқ лойиҳалар муҳокама қилинди. Айрим раҳбарларга лойиҳаларнинг иқтисодий жиҳатдан асосланганлигини ва турдош тармоқларни ривожлантиришни рағбатлантиришга самара беришини ҳисобга олиб лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва танлаш тамойилларини қайта кўриб чиқиш топширилди.

Аҳолини тадбиркорлик ва ишлаб чиқаришга жалб этиш мақсадида маҳаллалар ҳудудида кичик саноат зоналарини ташкил этиш бўйича, жумладан “Даштбоғ” кичик саноат зонасида татбиқ этилган тажрибани Наманган вилоятининг барча 12 тумани ва Наманган шаҳрида қўллаш ва истиқболда республикамизнинг барча ҳудудларига тарқатиш вазифалари муҳокама этилди. Масъул раҳбарларга ушбу ташаббусни амалга оширишда ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш чораларини кўриш топширилди.

?нфратузилмани ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш масалалари кўриб чиқилди, хусусан, ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг паст кўрсаткичлари билан тавсифланадиган соҳаларга алоҳида эътибор қаратилди. Улар бўйича ишсиз аҳолининг кенг қатламларини ишлаб чиқариш ва тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш имконини берувчи лойиҳаларни амалга оширишга инвестицияларни жалб қилиш орқали муҳандислик инфратузилмани модернизация қилиш ва янги иш ўринлари яратишга қаратилган алоҳида дастурлар ишлаб чиқилади.

Мавжуд муаммоларни атрофлича таҳлил этиш ва уларни ҳал қилиш юзасидан тезкор чора-тадбирлар кўриш, шунингдек, саноат ва иқтисодий ўсишнинг янги имкониятларини аниқлаш мақсадида маҳалла раислари ва маҳаллий аҳоли билан ўзаро ҳамкорликнинг бевосита ва барқарор механизмларини яратиш зарурлиги таъкидланди.

Йиғилиш якунида мутасадди раҳбарларга белгиланган вазифалар доирасида аниқ кўрсатма ва топшириқлар берилди. Ушбу топшириқлар ижросининг кунлик ўзгариши назорат қилиб борилади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net