Ўзбекистон Бош вазири янги тайинланган Қозоғистон Бош вазирини табриклади

12.01.2022 11:33

ТОШКЕНТ, 12 январь. /«Дунё» АА/. Кеча Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ва янги тайинланган Қозоғистон Бош вазири Алихан Смаилов ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ҳукумат раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, суҳбат аввалида Ўзбекистон Бош вазири Алихон Смаиловни Қозоғистон Бош вазири этиб тайинлангани муносабати билан самимий табриклади.

Мулоқот давомида олий ва юқори даражадаги учрашувлар чоғида эришилган келишувларни биргаликда изчил амалга ошириш, очиқлик, анъанавий дўстлик ва яхши қўшничиликка асосланган кўп қиррали стратегик шериклик ҳамда иттифоқчилик муносабатларини янада кенгайтиришни давом эттириш таъкидланди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net