ТОШКЕНТ, 15 октябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Садир Жапаров номига Қирғизистон Бош вазири этиб тайинлангани муносабати билан табрик йўллади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг матбуот хизмати маълум қилишича, табрик мактубида Қирғиз Республикаси Бош вазири Садир Жапаровга ўзаро манфаатли ҳамкорликни барча йўналишларда кенгайтиришига, шунингдек, мамлакатларимиз ва халқларимиз манфаати учун стратегик шерикликни янада мустаҳкамлашига умид билдирилган.