Ўзбекистон Бош вазири Франция ишбилармонлари делегациясини қабул қилди

05.07.2022 17:05

ТОШКЕНТ, 5 июль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов кеча мамлакатимизда ташриф билан бўлиб турган «МЕДЕФ ?нтернасиональ»  Франция корхоналари ҳаракати аъзоларидан таркиб топган француз ишбилармонлари делегациясини қабул қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ўзбекистон Бош вазирининг матбуот хизмати маълумотига кўра, Франция Ўзбекистонининг Европадаги муҳим шерикларидан бири ҳисобланади. Мамлакатларимиз икки томон учун манфаатли бўлган кўплаб соҳаларда фаол ҳамкорлик қилиб келмоқда.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йилда Францияга расмий ташрифи икки томонлама муносабатлар тарихида янги саҳифа очди ва уларни мутлақо юқори даражага олиб чиқди.

Aйни пайтда юртимизда Франция сармояси иштирокида 50 га яқин корхона муваффақиятли фаолият юритмоқда. «Suez», «EDF», «Airbus», «Orano», «Total» ва бошқа компаниялар фаолиятини бунга мисол бўла олади.

Учрашувда савдо-иқтисодий, сармоявий, энергетика, транспорт, инфратузилмани ривожлантириш ва бошқа қатор соҳаларда ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

Қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича аниқ келишувларга эришиш зарурлиги қайд этилди, узоқ муддатли ҳамкорликни юқори суръатлар билан ривожлантириш зарурлиги алоҳида таъкидланди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net