Ўзбекистон Бош прокурори Саудия Арабистони элчисини ҳуқуқий соҳада ўзаро алоқаларни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди

18.12.2020 11:15

ТОШКЕНТ, 18 декабрь. /«Дунё» АА/. Бугун Ўзбекистон Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошевнинг Саудия Арабистони Подшоҳлигининг Ўзбекистондаги элчиси Ҳишом ас-Сувайлим билан учрашуви бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Бош прокуротура маълумотига кўра, тадбирда томонлар икки давлат прокуратура органлари ўртасида ҳуқуқий соҳада шаклланган муносабатларнинг бугунги кундаги ҳолати, жиноятчиликка қарши курашиш, қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш соҳаларидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг истиқболларини муҳокама қилди.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси билан Саудия Арабистони Қироллиги прокуратураси ўртасида ишлаб чиқилаётган ҳамкорлик тўғрисидаги битимнинг икки томонлама алоқалар самарадорлигини оширишда алоҳида амалий аҳамиятга эга бўлиши қайд этилди.

Учрашув иштирокчилари бўлиб ўтган ушбу мулоқотни ҳуқуқий соҳада ўзаро алоқаларнинг ривожланиши ва мустаҳкамланишида янги туртки бўлишини таъкидлади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net