Ўзбекистон Бош прокуратураси вакиллари МДҲга аъзо давлатлар молиявий разведка бўлинмалари раҳбарлари кенгашининг 16-йиғилишида иштирок э

03.02.2021 17:53

ТОШКЕНТ, 3 февраль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳузуридаги департамент вакиллари МДҲга аъзо давлатлар молиявий разведка бўлинмалари раҳбарлари кенгашининг видеоанжуман шаклида ташкил этилган 16-йиғилишида иштирок этди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

 Бош прокуратура маълумотига кўра, йиғилишда Кенгашга аъзо давлатлар делегациялари, МДҲ ?жроия қўмитаси ва МДҲнинг соҳавий ҳамкорлик органлари ҳамда Жиноий даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича Евроосиё гуруҳи вакиллари иштирок этди.

Йиғилишни Кенгаш раиси Юрий Чиханчин (Россия Федерацияси) бошқарди.

Кун тартибига мувофиқ, делегациялар томонидан Евроосиё минтақасида жиноий даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ муҳим масалалар, шунингдек мазкур соҳадаги миллий тизимларни мустаҳкамлаш мақсадида халқаро ҳамкорликни кучайтириш юзасидан чоралар муҳокама қилинди.

Йиғилиш доирасида, делегациялар Кенгаш ва унинг ишчи гуруҳлари фаолияти билан боғлиқ масалаларни ҳам кўриб чиқди ҳамда Кенгашнинг 2021-2022 йиллар учун иш режасини тасдиқлади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net