Ўзбекистон болалар учун одил судловни таъминлаш бўйича ислоҳотларнинг янги босқичида

26.08.2022 10:27

ТОШКЕНТ, 26 август. /«Дунё» АА/.  Пойтахтимизда ЮН?СЕФ кўмагида “Ўзбекистонда болалар учун одил судловдан фойдаланиш имконияти: ҳозирги ҳолат ва истиқболлар” мавзусига бағишланган конференция ўтказилди, деб хабар бермоқда  «Дунё» АА мухбири.

Парламент аъзолари, соҳа мутахассислари, фуқаролик жамияти фаоллари, халқаро экспертлар, БМТ ва бошқа халқаро ташкилотларнинг мамлакатимизда фаолият юритаётган вакиллари иштирок этган мазкур анжуманда Ўзбекистонда одил судловга эришишдаги тўсиқлар ва имкониятлар, ҳуқуқий ислоҳотлар бўйича илғор халқаро тажрибалар муҳокама қилинди.

Қайд этилганидек, 2016 йилдан буён Ўзбекистонда миллий қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини халқаро стандартларга мувофиқлаштиришга, қонун устуворлиги бўйича илғор халқаро тажрибани жорий этишга қаратилган ҳуқуқий ва суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг янги босқичи изчил давом этмоқда.

-Қизлар ва ўғил болаларнинг одил судловдан фойдаланиш имкониятини таъминлаш ҳар бир боланинг ҳуқуқлари, жумладан, таълим олиш, соғлиқни сақлаш, ижтимоий ҳимоя ҳамда зўравонлик ва шавқатсиз муносабатдан ҳимоя қилиш ҳуқуқлари бузилган ҳолларда адолатли, ўз вақтида амалга ошириладиган самарали ҳимоя воситаларидан фойдаланиш бўйича қонунлар, тизимлар ва амалиётлар мавжудлигини англатади,-деди ЮН?СЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Мунир Мамедзаде. -Адлия ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимларининг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари боланинг алоҳида эҳтиёжлари, ёши, жинси ва қобилиятини эътиборга олган ҳолда унинг олий манфаатларини таъминлашга қаратилган бўлиши керак.

Конференцияда Болалар учун адолатли судловдан фойдаланишни таъминлаш учун кенг қамровли ҳуқуқий ва сиёсий асосларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш, Жиноий, фуқаролик ва маъмурий адлия тизимларининг ихтисослашувини таъминлаш ва қонун билан алоқада бўлган болаларнинг ҳуқуқлари ва эҳтиёжларини қондириш механизмларини мослаштириш, Болаларни озодликдан маҳрум этишни энг қисқа муддатга сўнгги чора сифатида қўллаш сингари йўналишларда йўриқномалар ишлаб чиқиш зарурлиги қайд этилди.

-Болалар учун одил судловдан фойдаланиш фақатгина одил судловни ва маъмурий тизимларни мустаҳкамлашдан иборат эмас, - деди бола ҳуқуқлари бўйича вакил Алия Юнусова. - Бу турли давлат органларининг яқин ўзаро ҳамкорлиги ҳамдир. Болалар учун одил судлов биринчи навбатда озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларнинг мавжудлигини ва озодликдан маҳрум қилиш фақатгина сўнгги чора сифатида кўрилишини назарда тутади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net