Ўзбекистон Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенцияга содиқлигини яна бир бор тасдиқлади

07.09.2022 12:06

ЖЕНЕВА, 7 сентябрь. /«Дунё» АА/. 31 август – 1 сентябрь кунлари БМТ Бола ҳуқуқлари бўйича қўмитасининг 91-сессияси доирасида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенцияси қоидаларининг бажарилиши бўйича Ўзбекистоннинг бешинчи даврий маърузаси кўриб чиқилди, деб хабар қилмоқда «Дунё» АА мухбири.

Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенция (БҲК) 1989 йил 20 ноябрда куни қабул қилинган бўлиб, дунёнинг 196 мамлакати унинг қатнашчилари ҳисобланади. Ўзбекистон ушбу ҳужжатга 1992 йил 9 декабрда қўшилган.

Ўзбекистоннинг БҲК қоидаларини бажариши бўйича биринчи миллий маърузаси 2001 йил октябрь ойида, иккинчиси – 2006 йил майида, учинчи ва тўртинчи қўшма маърузалар - 2013 йилнинг май ойида кўриб чиқилган.

Бола ҳуқуқлари бўйича қўмита Конвенция қоидаларининг барча иштирокчи давлатлар томонидан бажарилишини кузатиб боради. Унинг аъзолари 18 мустақил экспертлардан иборат бўлиб, улар ўз ишларини шахсий холисликда амалга оширишади, яъни улар ўз ҳукуматларининг вакили сифатида фаолият кўрсатишмайди.

Ўзбекистон делегацияси таркибидан ?нсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ, Олий суд, ички ишлар, соғлиқни сақлаш, халқ таълими вазирликлари ҳамда Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси вакиллари жой олдилар.

Мулоқот жуда конструктив тарзда кечди. Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенциянинг ҳамда инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро тузилмалар аъзолари Ўзбекистонда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий-ҳуқуқий соҳалардаги чуқур ислоҳотлардан юксак хабардорлигини намоён этдилар.

?кки кунлик тадбир давомида БҲК аъзолари томонидан Конвенция қоидаларининг бажарилиши ва тегишли қонунчилик асослари қабул қилиниши бўйича 200 га яқин саволлар берилди.

Ўзбекистон томони бола ҳуқуқларини таъминлаш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари, жумладан, болаларнинг энг муҳим  манфаатларини таъминлаш чора-тадбирлари, болаларга нисбатан дўстона одил судлов тамойилларини жорий этиш, болалар камситилишига йўл қўймаслик, болаларнинг оилада яшаши ва тарбияланиши, таълим олишлари, малакали тиббий ёрдамдан фойдаланишлари ҳуқуқлари, болалар меҳнатига йўл қўйилмаслиги бўйича батафсил маълумотлар тақдим этилгани баробарида берилган саволларга муфассал жавоблар қайтарилди.

Умуман олганда, халқаро экспертлар давлатнинг мамлакатда болалар ҳуқуқларини илгари суриш бўйича интилишини юқори баҳолашар экан, тақдим этилган маърузанинг ҳар томонлама кенг қамровлиги, унинг мазмундор ва пухталиги, шунингдек, мулоқот давомидаги очиқ ва конструктив ёндошуви учун Ўзбекистон томонига самимий миннатдорлик билдирдилар.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net