Ўзбекистон билан Таиланд ўртасида сайёҳлар алмашинувини тиклаш масалалар муҳокама қилинди

25.09.2020 14:55

БАНГКОК, 25 сентябрь. /“Дунё” АА/. Мамлакатимизнинг Таиланддаги Бош консулхонаси томонидан ушбу мамлакат Туризм маъмурияти ва Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси вакиллари иштирокида видеоконферецалоқа шаклида амалий мулоқот ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбирда томонлар ўзаро туристлар оқимини қайта тиклаш, туристлар хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари ва ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларига оид масалаларни муҳокама қилди.

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси вакиллари ҳамкор томонга COVID-19 пандемияси даврида ҳукуматимиз амалга ошираётган ишлар, тадбиркорлик субъектлари, жумладан, туристик компанияларни қўллаб-қувватлаш, сайёҳлар оқимини қайта тиклаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Видеомулоқот давомида сайёҳлик компанияларини қўллаб-қувватлаш мақсадида ноябрь ойида кенгайтирилган тарзда ишбилармон доиралар иштирокида масофавий конференция ташкил этишга келишиб олди.

Унда туристик компаниялар ўртасида алоқа ўрнатиш, компанияларнинг янги маҳсулотлар тақдимотини ўтказиш, пандемиядан кейинги даврда туризм соҳасида янги лойиҳалар ишлаб чиқиш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net