Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Саудия Арабистони Подшоҳлиги инвестиция вазири билан музокаралар ўтказди

25.01.2021 14:16

ТОШКЕНТ, 25 январь. /«Дунё» АА/. Пойтахтимиздаги  «Хилтон» меҳмонхонасида якшанба куни Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги раҳбариятининг Саудия Арабистони Подшоҳлиги давлат органларининг вакиллари билан учрашуви бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири вазирлик манбасига асосланиб.

Учрашув аввалида вазир Нозим Ҳусанов меҳмонларга Ўзбекистон меҳнат бозори ривожланиш тенденциялари, мамлакатимизда хавфсиз, тартиблашган ва қонуний меҳнат миграцияси тизимининг шакллантирилиши бўйича олиб борилаётган фаолият хусусида батафсил маълумот берди.

Саудия Арабистони Подшоҳлиги инвестиция вазири Холид ал-Фалиҳ Саудия делегациясининг Бухорода ўтказилган бизнес-форумдаги иштироки таассуротлари билан ўртоқлашиб, ўзаро фойдали хамкорликнинг истиқболлари юзасидан сўз юритди.

Мулоқотда туризм, тиббиёт, хизматлар соҳаси, кадрлар тайёрлаш ва меҳнат миграцияси масалалари ва  бошқа йўналишлар муҳокама қилинди.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари йўналишида икки томонлама ҳамкорликнинг ҳуқуқий пойдеворини шакллантирувчи ҳукуматлараро битим ва тегишли ҳужжатларни ишлаб чиқиш мақсадидаги мулоқотни давом эттириш бўйича келишувга эришилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net