Ўзбекистон аҳолисининг умумий сони 34 миллион 191 минг кишидан ортди

27.07.2020 18:00

ТОШКЕНТ,  27 июль. /«Дунё» АА/. Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра Ўзбекистон аҳолиси 2020 йилнинг 1 июль ҳолатига кўра, 34 миллион 191,7 минг кишини ташкил этиб, йил бошидан буён 286,5 минг нафарга ортди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Маълумотда келтирилишича, Ўзбекистон аҳолисининг 17 миллион 195,9 минг нафари эркак ва 16 миллион 995,8 минг нафарини хотин-қизлар ташкил қилади.

Жами аҳолидан 17 миллион  301 минг киши шаҳар жойларида, 16 миллион 890,7 минг киши эса қишлоқ жойларида истиқомат қилади.

Мамлакатимизда ўтган 6 ой мобайнида 75,5 мингта никоҳ қайд этилган, 12,8 мингта ҳолатда ажрим кузатилган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net