Ўзбекистон аҳолиси бир йилда 653,7 минг кишига кўпайди

16.01.2021 12:42

ТОШКЕНТ, 16 январь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси 2021 йилнинг 1 январь ҳолатидаги Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сонини маълум қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири .

Унга кўра, 1 январь ҳолатида мамлакатимиз аҳолиси 34 миллион 5 минг  кишини ташкил этмоқда.

 Ўзбекистон аҳолиси 2020 йил 1 январга  нисбатан 653,7 минг кишига кўпайган.

 Доимий аҳолининг ўсиш суръати 101,9 фоизга тенг. Таъкидланишича, мамлакатимиз аҳолиси ҳар ойда ўртача 54,5 минг кишига кўпаймоқда.  2020 йилнинг ҳар бир кунида доимий аҳоли сони ўртача 1,8 минг кишига ошди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net