ТОШКЕНТ, 23 февраль. /«Дунё» АА/. Жорий йил 1 мартдан бошлаб “Uzbekistan Airways” АЖ йўловчилари янги хизмат тури — авиакомпаниянинг қатновларига онлайн рўйхатдан ўтиш имкониятидан фойдаланиши мумкин, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири компания маълумотига таяниб.
Таъкидланишича, ушбу хизмат йўловчиларга аэропортдаги рўйхатдан ўтиш пунктида навбатда турмасликка ва самолёт бортида керакли жойни танлаш имкониятини беради.