«Uzbekistan Airways» маҳаллий парвозларга чегирмалар тақдим этмоқда

21.02.2020 11:54

ТОШКЕНТ, 21 февраль. /“Дунё” АА/. «Uzbekistan Airways» акциядорлик жамияти Наврўз байрами муносабати билан республика бўйича барча қатновларга 50% гача чегирмалар эълон қилди. Бу ҳақда компаниянинг “Telegram” каналида маълум қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Қуйидаги чегирмалар 21 мартдан 23 мартгача амал қилади:

– якка тартибдаги йўловчилар учун – 30%;

– сайёҳлик гуруҳлари (5 ва ундан ортиқ киши), ўқувчилар, талабалар ва Ўзбекистон Республикаси ?чики ишлар, Мудофаа вазирликлари, Давлат хавфсизлик хизмати, Давлат солиқ ва Давлат божхона қўмиталари тизимларидаги махсус таълим муассасалари, шунингдек, бошқа идоралар тингловчи ҳамда ўқувчилари учун – 40%;

– оила учун (2 ёки ундан кўп одам, шунингдек, эр-хотин; эр-хотин ва уларнинг 18 ёшгача бўлган фарзандлари; 18 ёшгача бўлган фарзандини кузатиб борадиган ота-оналар) учун – 50%;

– нафақахўрлар ва ногиронлар учун – 50%;

– 1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган, ?ккинчи жаҳон уруши давридаги меҳнати ва ҳарбий хизмати учун орден ва медаллар билан тақдирланган шахслар учун – 50%;

– Чернобил AЭС фожиаси оқибатларини бартараф этишда иштирок этган фуқаролар учун – 50%.

Хабарда қайд этилишича, чегирмалар Ўзбекистон фуқаролари билан бирга, чет элликларга ҳам тақдим этилади.

 

Сурат: Жахонгир Азимов

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net