«Ўзбекгидроэнерго» Работ, Чаппасой ва Тамшуш ГЭСларини қуриш учун тендер эълон қилди

02.06.2020 13:23

ТОШКЕНТ, 2 июнь, /«Дунё» АА/. «Ўзбекгидроэнерго» АЖ Қашқадарё вилоятининг Оқсув дарёсидаги Работ, Чаппасой ва Тамшуш ГЭСларини лойиҳалаштириш ва қуриш учун тендер эълон қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири акциядорлик жамияти ахборот хизмати манбасига асосланиб.

Лойиҳалар Ўзбекистон ҳукумати томонидан барқарор гидроэнергетика иншоотларини қуриш учун Осиё тараққиёт банкидан (ОТБ) олинган маблағларнинг маълум қисми йўналтирилади.

Тендер ОТБга аъзо давлатлар иштирокчилари ўртасида ўтказилади.  Мазкур банк тендер жараёнини тартибга солади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net