Ўзбек ва турк олимлари иштирокида «Алишер Навоий дунё шарқшунослари нигоҳида» мавзусида халқаро илмий конференция ўтказилади

03.02.2021 17:59

АНҚАРА, 3 февраль. «Дунё» АА/.  Жорий йил 5-6 февраль кунлари Тошкент давлат шарқшунослик университети, Туркий Кенгаш ва ТУРКСОЙ халқаро ташкилотлари ҳамкорлигида «Алишер Навоий дунё шарқшунослари нигоҳида» мавзусида халқаро илмий онлайн-конференция ўтказилади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Мамлакатимизнинг Туркиядаги элчихонаси маълумотига кўра, тадбирда турк адабиётшунослари ва навоийшунослари, Туркиянинг қатор университеталари  профессор-ўқитувчилари иштирок этади, ўнлаб олимлар илмий маърузалар қилади.

Онлайн-конференциянинг мақсади буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоийнинг илмий-маънавий меросини ўрганиш билан биргаликда навоийшунос олимлар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва келажакда биргаликда илмий алмашинувларни амалга оширишга кўмаклашишдан иборат.

Алишер Навоий ўзбек адабиётининг дунё тамаддунига муҳим ҳисса бўлиб қўшилишида асосий роль ўйнаган улуғ сиймолардан бири. Айни вақтда буюк мутафаккир умумтуркий адабиётнинг қудратли намояндалари қаторида шарафли ўрин эгаллаган.

Туркиядаги Хожи Байрам Валий номидаги Анқара давлат университети ректори профессор Юсуф Текин Алишер Навоий ўз даврида туркий адабиёт учун эталон яратди ва унинг бу каби самарали таъсиридан бирон-бир туркий халқ адабиёти холи эмаслигини таъкидлади. Туркий халқларнинг барчаси асрлар давомида Алишер Навоий асарларини асл нусхасида ўқиб келган. Туркиялик машҳур адабиётшунос олим Юсуф Четиндағ «ХVI асрни умумтурк оламида «Навоий асри» дейилса, асло муболаға бўлмайди», деб эътироф этган.

Туркияда Алишер Навоий ҳаёти ва ижоди ҳақида тадқиқотлар олиб борилмоқда, унинг асарларини нашрга тайёрлаш ишлари кенг ривожланган.

Мамлакат матбуотида Навоийга бағишлаб юзлаб мақолалар эълон қилинган ва чоп этилмоқда. ?станбуллик олим Жаҳон Оққуюжининг маълумот беришича, Туркияда Навоий асарларининг 100 дан зиёд қўлёзмалари сақланади. Жумладан, «Куллиёт»ининг икки эътиборли нусхаси мавжуд. Ҳозирги кунда Туркия навоийшунослари ва Ўўбекистонлик олимлар ўртасида мазкур йўналишда яқиндан алоқа ўрнатилган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net