Ўзбек тили ва маданияти мавзусида онлайн конференция ўтказилди

26.09.2020 10:14

ТОШКЕНТ, 26 сентябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаменти, Ўзбекистон Республикасининг Туркиядаги элчихонаси, Туркия Маданият ва туризм вазирлиги, Турк тили кенгаши ҳамкорлигида “Ўзбек тили ва маданияти” мавзусида онлайн конференция ўтказилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Анжуманда Ўзбекистон ва Туркия ўртасида гуманитар соҳада ҳамкорликни кенгайтириш, тил соҳасида илмий-маданий алоқаларни янада кучайтириш, келгусида биргаликда тадбирларни тизимли ўтказиш каби масалалар муҳокама қилинди.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаменти билан Туркия Республикасининг Маданият ва туризм вазирлиги қошидаги Отатурк маданият, тил ва тарих олий органи ва Турк тил қўмитаси ўртасида илмий, амалий, маданий, ҳуқуқий ҳамкорлик қилиш ўзаги бир туркий тилларни ривожлантиришда муҳим ўрин тутиши таъкидланди.

Давлат тилини ривожлантириш департаменти мудири Туркиянинг тил масалаларига ихтисослашган давлат идоралари ва илмий-тадқиқот институтлари билан ҳамкорликни тизимли йўлга қўйиш таклифини илгари сурди.

Ўз навбатида, Турк тил қўмитаси раҳбари профессор Гурер Гулсевин Ўзбекистонда ўзбек тилининг нуфузини кўтариш борасида олиб борилаётган фаол ислоҳотларни яқиндан кузатиб бораётгани, айрим жабҳалар, жумладан, тилшунослик соҳасида тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш, илмий тадқиқотларни кенгайтириш, халқаро ҳамкорлик борасида қилинаётган ишларни алоҳида эътироф етди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net