Ўзбек мультфильми Қозоғистонда ўтказилган халқаро фестивалда ғолиб бўлди

02.11.2020 17:30

ТОШКЕНТ, 2 ноябрь. /«Дунё» АА/. 30-31 октябрь кунлари Қозоғистон пойтахти Нур-Султон шаҳрида «Amen-2020» халқаро анимацион фильмлар онлайн-фестивали бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Агентлик манбасига асосланиб.

Мазкур фестивалда ўзбек мультипликатори Дмитрий Власов «Ҳаёт дарёси» («Поток») анимацион фильми  билан иштирок этди.

Қозоғистон, Туркия, Озарбайжон, Туркманистон ва бошқа мамлакатларнинг анимацион фильмлари қатнашган фестивалда «Ҳаёт дарёси» («Поток») анимацион фильми «Энг яхши постановкачи рассом» номинациясида ғолиб бўлди.

«Ҳаёт дарёси» анимацион фильми фалсафий мазмунга эга бўлиб, унда инсоннинг туғилишидан бошлаб босиб ўтган умр йўли ҳақида ҳикоя қилинади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net