Ҳар бир транспорт воситаси тиббий ходимлар учун қўшимча шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланган. Автомобиллар тиббий муассасаларга тарқатиш учун Тожикистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига топширилди.
Damas автомобили негизида ушбу махсус транспорт воситасини ишлаб чиқариш “UzАuto Motors” томонидан 1996 йилдан бери йўлга қўйилган. Тез ёрдам машиналари тиббий ходимлар ҳамроҳлигида беморларни ташишга мўлжалланган.