Ўтган йили хизматлар импортининг ҳажми 40 фоиздан зиёдга кўпайди

06.02.2022 10:57

ТОШКЕНТ, 6 февраль. /«Дунё» АА/. Ўтган йили Ўзбекистонга хизматлар импорти 1 миллиард 736,8 миллион АҚШ долларини ташкил этди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Бу хизматлар умумий ҳажмининг 6,8 фоизига тенг бўлиб, 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 42,2 фоизга кўпайганидан далолат беради.

Давлат статистика қўмитаси маълумотида қайд этилишича, импорт қилинаётган хизматлардаги асосий улуш сафарлар (туризм – 51,1 фоиз), транспорт (11,6 фоиз), бошқа ишбилармонлик хизматлари (10,5 фоиз), телекоммуникация, компьютер ва ахборот хизматлари кўрсатиш (8 фоиз) ҳиссасига тўғри келади.

Эслатиб ўтамиз: 2021 йил Ўзбекистонга товар ва хизматлар импортининг ҳажми 25 миллиард 461 миллион долларга етди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net