Ўш шаҳри дeлeгацияси Андижонда бўлди

21.03.2021 17:44

ТОШКЕНТ, 21 март. /«Дунё» АА/. Ўш шаҳри вице-мэри Замир Юсупов бошчилигида делегация Андижон вилоятида бўлди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

?кки вилоят ваикллари ўртасида бўлиб ўтган музокараларда ўзаро манфаатли алоқалар, инвестицион, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар, таълим, туризм, спорт, aрхитектура-қурилиш, IT технологиялари ва давлат хизматларини рақамлаштириш соҳаларидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларига эътибор қаратилди.

Қишлоқ хўжалиги, саноат ва фармацевтика маҳсулотларини қайта ишлаш бўйича қўшма корхоналар фаолиятини йўлга қўйиш, савдо уйлари, саноат зоналари ва чегараолди ҳудудларда савдо-сотиқ бозорларини очиш, кўргазма павильонларини беҳараз тарзда ўзаро тақдим этиш каби йўналишлар бўйича фикр алмашилди.

Шунингдек, Aндижон ва Ўш шаҳарларида тўқимачилик маҳсулотлари ярмаркаларини ўтказишга келишилди. Қатор истиқболли инвестициявий лойиҳалар ишлаб чиқилиши ҳамда қўшма тадбирларга тайёргарликнинг жорий ҳолати билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net