Урал давлат тиббиёт университетида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар Президент сайловида овоз беради

03.10.2021 16:44

ЕКАТЕР?НБУРГ, 3 октябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Екатеринбургдаги Бош консулхона ходимлари Урал давлат тиббиёт университетида Наманган давлат университети билан ҳамкорликда йўлга қўйилган “икки диплом” дастури асосида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбирда талабаларга мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, ёшлар тарбиясига қаратилаётган катта эътибор ва улар учун яратилаётган имкониятлар ҳамда жорий йил 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Президенти сайловига тайёргарлик жараёни ҳақида сўзлаб берилди.

Талаба ёшлар мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим сиёсий тадбирда фаол иштирок этишга, ўз конституциявий ҳуқуқидан тўла фойдаланишга чақирилди. Бунинг учун Бош консулхонада фаолият юритаётган сайлов участкаси фаолияти ҳақида маълумот тақдим этилди.

Ушбу йигит-қизлар Екатеринбург шаҳрига август ойининг охирида келган бўлиб, улар 2019 йилда Наманган давлат университетида бошланган ўқув дастурини Урал давлат тиббиёт университети негизида давом эттирмоқда. Талабаларнинг аксарият қисми “даволаш иши”, “педиатрия”, “стоматология” ва “фармация” сингари факультетларда таҳсил олмоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net