Ўмонликлар Бўстонлиқ вилоятининг сайёҳлик салоҳияти билан танишмоқда

16.08.2020 12:27

МАСҚАТ, 16 август. /«Дунё» АА/. Ўмон Султонлигининг «Вижҳат» газетаси ўз ўқувчиларини Ўзбекистондаги сўнгги воқеалар ҳақида хабардор қилишда давом этмоқда.

Хусусан, мамлакатимизга бағишланган ана шундай яна бир мақолада республика ҳудудларининг туризм инфратузилмасини ривожлантириш борасидаги ишларга бағишланган.

Унда қайд этилганидек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 14 август куни туризмни ривожлантириш бўйича лойиҳаларга старт берди. Республика раҳбарининг диққат-эътибори Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ тумани имкониятлари, йил давомида туристларни қабул қилиш имкониятига қаратилди.

Мақолада «Билдирсой – Чимён – Нанай» халқаро курорт лойиҳаси амалга оширилаётгани қайд этилади.

“Бу ушбу соҳадаги муҳим лойиҳалардан бири бўлиб, қиймати 480 миллион долларни ташкил этади, шундан 280 миллион доллари тўғридан-тўғри хорижий инвестициялардир”, дейилади хабарда.

Муаллифнинг ёзишича, Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ тумани чет эллик сайёҳларга яхши таниш ва улар бу жойларнинг ноёб табиатидан завқланиш учун ташриф буюришни хуш кўришади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net