Ўмон Султонлигида истиқомат қилаётган ватандошлар номидан Хазорасп туманида «темир дафтар»га киритилган бир гуруҳ аёлларга тикув машина

18.02.2021 10:52

МАСКАТ, 18 февраль. /«Дунё» АА/. Мамлакатимизнинг Ўмон Султонлигидаги  элчихонаси кўмагида ушбу мамлакатда истиқомат қилаётган ватандошлар томонидан Хоразм вилоятида кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам кўрсатилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Жумладан, бугун ватандошлар томонидан беғараз тақдим этилган «Janome ArtStyle 4045» русумли тикув машиналари ўз манзилига етиб келди.

Аёллар бандлигини таъминлаш, оилалар фаровонлигига ҳисса қўшиш мақсадида тақдим этилган ушбу тикув машиналари шу куннинг ўзидаёқ Хоразм вилояти Хазорасп тумани «Овшар» МФЙнинг «темир дафтари»га киритилган бир гуруҳ аёлларга берилди.

Ушбу саъй-ҳаракатлар Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 12-13 декабрь кунлари Хоразм вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлар ва кенгайтирилган тарзда ўтказилган йиғилишда белгиланган  вазифалар  ижроси доирасида амалга оширилди.

Тикув машиналарини топшириш тадбирида хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, жамият ҳаётидаги иштирокини кенгайтириш аҳамияти ҳақида сўз юритилди.

Кўрсатилган ёрдам учун уй бекалари мамнун эканлигини билдириб,  тикув машиналаридан унумли фойдаланган ҳолда хотин-қизлар фаоллигини оширишда намуна бўлишини таъкидлади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net