Ўмон нашри Ўзбекистонда Президент сайлови компаниясининг бошлангани ҳақида

03.08.2021 10:07

МАСКАТ, 3 август. /«Дунё» АА/. Ўмон Султонлигининг «Asdaa Oman» газетасида «Ўзбекистонда Президентлик сайловлари 24 октябрда бўлиб ўтиши ҳақида эълон қилинди» сарлавҳали  ахборот материали  чоп этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Мақолада Марказий сайлов комиссиясининг  жорий йил 23 июль куни  бўлиб ўтган навбатдаги мажлиси тафсилотлари ўз ифодасини топган.

 «Мажлисда Марказий сайлов комиссияси томонидан Ўзбекистон Президенти сайловлари учун сайловолди кампанияси бошлангани эълон қилинди, - деб ёзади нашр. 2021 йил 24 октябрь Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови куни, деб белгиланди. Сайлов кампанияси 23 июлдан бошланиши эълон қилинди».

 Ахборот материалида Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низамходжаевнинг Президент сайлови янгиланган миллий сайлов қонунчилиги, умумэътироф этилган халқаро меъёрларга мос, демократик тамойиллар асосида, очиқ ва ошкора ўтказилиши бўйича эълон қилган баёнотига алоҳида эътибор қаратилган.

«Ўзбекистонда бўлажак сайловлар 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган демократик ғояларнинг амалдаги яна бир ёрқин ифодаси бўлади», деб ёзади Ўмон газетаси.

Шунингдек, мақолада Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Президенти лавозимига сайланган вақтдан буён ўтган даврда мамлакат ҳаётида туб ислоҳотлар амалга оширилгани, Ўзбекистон бутун дунёга ўз эшикларини очгани ва бугунги кунга кўпгина жабҳаларда қадар диққатга молик муваффақиятларга эришгани эътироф этилган.

  «2016 йил 4 декабрдаги Президент сайловидан буён ўтган беш йил мобайнида ўзбек халқи, мамлакат ҳаёти ва жамиятида, шунингдек, миллий сайлов қонунчилигида улкан ўзгаришлар юз берди. Нуфузли халқаро ташкилотлар ҳамда экспертлар кенг эътироф этишганидек, бу даврда республика ҳаётининг ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий соҳаларида халқ фаровонлигини юксалтиришга йўналтирилган дадил ислоҳотлар амалга оширилди».

Шунингдек, нашр илк бор Ўзбекистоннинг Сайлов кодекси асосида ўтадиган Президент сайловида конституциявий қоидалар ва халқаро сайлов стандартларига биноан, Ўзбекистон Президенти, яъни давлат раҳбари даврийлик принципи асосида сайланишини, мамлакатда сиёсий партиялар сони яна биттага кўпайиб, партиялараро рақобат сезиларли даражада кучайганини ҳам ўмонлик ўқувчилар эътиборига ҳавола қилган.  

«Марказий сайлов комиссияси мажлисида ҳам сайлов кампанияси даврида барча сиёсий партиялар ва улар кўрсатган номзодлар учун соғлом рақобат муҳити ва тенг шароит яратилади. Бунда Президент сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ ишларни, жумладан, сайловчиларнинг овоз бериш жараёнини ўз номзодини илгари сурган сиёсий партиялар, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари, халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатлар вакиллари, журналистлар, жумладан, хорижлик журналистлар – минглаб кузатувчилар кузатиб боради», деб ёзади «Asdaa Oman» газетаси.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net