Ўктам Урунов: Конституция кунини сафдошларим ва оилам билан кенг нишонлайман

05.12.2020 09:54

ТОШКЕНТ, 5 декабрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Конституция қабул қилинганлигининг 28 йиллигини нишонлаш муносабати «Дунё» АА томонидан эълон қилинган «Конституция менинг ҳаётимда» акцияси  саволларига Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ходими Ўктам Урунов жавоб йўллади.

— Конституция Сиз учун нимани англатади?

Конституция давлатнинг асосий қонунидир. У бошқарув шаклини, уларнинг ваколатларини ва шахс ҳуқуқи ва эркинликларини белгилаб берувчи асосий ҳужжат ҳисобланади.

— Конституциявий ҳуқуқларингизни тўлиқ биласизми? Ҳуқуқингизни ҳимоя қилишга тўғри келганми?

—Конституциявий хуқуқларимни тўлиқ биламан. Аммо шу кунга қадар  ҳуқуқларимни ҳимоя қилиш билан боғлиқ воқеликлар кузатилмаган.

—Касб фаолиятингизда ва кундалик ҳаётингизда конституциявий тамойиллардан фойдаланасизми?

—Мен ҳарбий хизматчи бўлганлигим сабабли кундалик фаолиятим давомида конституциявий принципларга таянаман ва фойдаланаман. Мисол учун 40-моддада кўрсатилган барча ҳарбий хизматчилар қаторида бепул малакали тиббий хизматдан фойдаланаман.

—Сиз учун Конституция куни нимани англатади ва бу байрамни қандай нишонлайсиз?

—Мен учун Конституция бош қомусимизни англатади. Бу байрамни миллий байрамимиз сифатида  сафдошларим ва оилам билан кенг нишонлайман.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net