Украиналик халқаро кузатувчи: Сайловга жуда яхши тайёргарлик кўрилгани ва катта ҳажмдаги ташкилий ишлар амалга оширилгани кўриниб турибд

23.10.2021 14:21

ТОШКЕНТ, 23 октябрь. /«Дунё» АА/. Эртага мамлакатимизда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Президенти сайловини кузатиш учун  Тошкентга келган Украина Марказий сайлов комиссияси аъзоси  Андрей Гривко сўнгги сайловолди тайёргарлик ишлари ҳақидаги фиркларини билдирди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА  мухбири.

- Президент сайлови ҳар бир мамлакат учун муҳим воқеа. COVID-19 пандемияси шароитида сайловни ишончли ва ошкора ўтказишнинг аҳамияти жуда катта. Чунки сайлов натижалари мамлакатнинг истиқболдаги ривожланишини белгилаб беради, халқ ва раҳбарият ўртасидаги ўзаро ишончни мустаҳкамлайди.

Сайловга жуда яхши тайёргарлик кўрилгани ва катта ҳажмдаги ташкилий ишлар амалга оширилгани кўриниб турибди.

Бу менинг Ўзбекистонга биринчи марта келишим бўлди. Азим Тошкент ва мамлакатнинг гўзаллиги кўзни қувонтиради. Мамлакатда амалга оширилаётган улкан ўзгаришлар пойтахт кўркига ҳам ижобий таъсир кўрсатмоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net