Украинада бўлиб ўтган давра суҳбати Ўзбекистон ҳаётига доир муҳим ислоҳот ва ўзгаришлар мавзусини қамраб олди

06.09.2022 15:25

К?ЕВ, 6 сентябрь. /«Дунё» АА/. Мамлакатимизнинг Киевдаги элчихонасида Украинанинг етакчи сиёсатшунослари иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Унда сўнгги йиллар давомида юртимизда ҳаётга тадбиқ этилаётган кенг қамровли ислоҳотлар ва улар бераётган самаралар, мамлакатимиз ҳаётига доир муҳим ўзгаришлар мулоқотларнинг асосий мавзуси бўлди.

Тадбирда Украина Олий Радасининг собиқ депутати Анна Гопко, “Янги Европа” таҳлил институти директорининг биринчи ўринбосари Сергей Солодкий, “Украина призмаси” ташқи сиёсат кенгаши” таҳлил институти раҳбарининг ўринбосари Сергей Герасимчук, Шарқий ва Марказий Осиё бўйича эксперт Наталия Бутирская ва “Армия, конверсия ва қуролсизланишни тадқиқ қилиш маркази” таҳлил институти эксперти Юрний Пойталар иштирок этдилар.

Давра суҳбати аввалида элчи Алишер Курманов йиғилиш иштирокчиларига юртимизда олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотлар ва уларнинг натижалари хусусидаги атрофлича маълумотларни ўртоқлакшди. Хусусан, ҳозирги кунда республика иқтисодиётининг диверсификация қилиниши замирида, экспорт улушида тайёр саноат маҳсулотларининг ўрни ортаётгани ва ташқи ҳамкорларнинг сони тобора кенгайиб бориётгани қайд этилди.

Шу билан бирга, яқинда бўлиб ўтган Президентнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти, ишбилармонлар учун яратилаётган қулайлик ва енгилликлар хусусида ҳам атрофлича фикр билдирилди.

Шунингдек, тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритилиши таклиф этилаётган моддалар ҳамда ушбу ўзгартишларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Хусусан, конституциявий ислоҳотлардан кўзланган асосий мақсад - инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, қадр-қиммати, дахлсиз ҳуқуқлари ва манфаатларини конституциявий даражада мустаҳкамлаш эканлигини қайд этилди. Бундан ташқари, ташаббусларда аҳолининг ижтимоий ҳимояси ва иқтисодий фаровонлигини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилганлиги бу эса, ўз навбатида, Янги Ўзбекистоннинг ўзига хос жиҳатларидан бири эканлиги таъкидланди.

Шундан сўнг экспертларнинг Конституциявий қонун лойиҳаси юзасидан билдирган фикр-мулоҳазалари тингланди.

Бундан ташқари, минтақавий хавфсизлик ва иқтисодий ҳамкорлик масалаларини қамраб олувчи Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ), ундаги Ўзбекистоннинг ўрни ҳамда жорий йили Тошкент раҳбарлигида ўтказилаётган тадбирларнинг мазмун- моҳияти ҳақидаги муҳим маълумотлар ҳам ўртоқлашилди. Хусусан, Ўзбекистон Президентининг ШҲТ доирасида савдо-иқтисодий алоқаларни ва ишлаб чиқариш кооперациясини ривожлантириш юзасидан олға сурган таклифларига алоҳида урғу бериб ўтилди.

Шунингдек, Ўзбекистон ва Украинанинг икки томонлама муносабатлари ва янги ўсиш нуқталари юзасидан ҳам ўзаро фикр алмашилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net