Тюменда Ўзбекистон туризм салоҳияти тақдим этилди

20.12.2021 14:03

ЕКАТЕР?НБУРГ, 20 декабрь. /«Дунё» АА/. Мамлакатимизнинг Екатеринбургдаги Бош консулхонаси томонидан Тюмень шаҳрида Ўзбекистон туризм салоҳиятига бағишланган тадбир ўтказилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Анжуман иштирокчиларига Ўзбекистонда туризм соҳасида сўнгги беш йил мобайнида қилинган ислоҳотлар, сайёҳлар учун яратилган қулайликлар, жумладан, республикамизнинг зиёрат туризм соҳасидаги имкониятлари, туризм инфраструктурасини такомиллаштириш бўйича амалга оширилган чора-тадбирлар ҳақида маълумот берилди.

Бухоро ва Тюмень ўртасида мавжуд азалий алоқалар, бугунги кунда икки ҳудуд ўртасида олиб борилаётган савдо-иқтисодий, туризм ҳамда таълим соҳаларидаги ҳамкорлик борасида сўз юритилди, келгусида алоқаларни янада мустаҳкамлаш ва янги босқичга олиб чиқиш масалалари муҳокама қилинди.

Ўз навбатида, тадбир давомида Бухоро вилояти туризм ва спорт бош бошқармаси томонидан Бухорода Тюмень вилояти туристик корхоналари иштирокида Тюмень кунларини ўтказиш таклифи билдирилди ва тадбир иштирокчилари 2022 йилнинг май ойида Бухорода ўтказилиши режалаштирилаётган анъанавий “?пак ва зираворлар” фестивалига таклиф килинди.

Бухоро ва Тюмень вилоятлари туристик ташкилотлари томонидан инфотурлар ўтказиш борасида фикр-мулоҳаза ва таклифлар алмашиниб, келишувларга эришилди.

Туризмга бағишланган тадбир Россиянинг маҳаллий нашрлари ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида кенг ёритилди. 

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net