Тўртинчи саноат инқилоби шароитида ҳуқуқнинг келажаги қандай бўлади? Ўзбекистон ҳуқуқшунослари қандай чақириқларга тайёр бўлиши лозим?

01.02.2020 14:25

ТОШКЕНТ, 1 февраль. /“Дунё” АА/. “Tashkent Law Spring” II Халқаро юридик форумининг дастури эълон қилинди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Форумнинг бу йилги бош мавзуси “Ҳуқуқ 4.0. (Ҳуқуқ тўртинчи саноат инқилоби даврида)” деб номланди.

Тўртинчи саноат инқилоби дунёни ўзгартирмоқда. Сунъий идрок, блокчейн, нанотехнологиялар жамият ҳаётига кириб келди.

Энди роботлар юрист ва судьяларнинг ўрнини эгаллашга қодирми? Бир неча йил ичида ҳуқуқ соҳаси қандай кўринишга эга бўлади? Бу ва бошқа долзарб масалалар миллий ва хорижий экспертлар, вазирлик ва давлат идоралари вакиллари ҳамда соҳа мутахассислари иштирокида 23-25 апрель кунлари Тошкентда бўлиб ўтадиган форумда муҳокама қилинади.

Форум дастурига кўра, мунозара сессиялари тўртинчи саноат инқилоби шароитида ҳуқуқшунослик касбининг янги уфқлари ва ҳуқуқ технологиялари, давлат бошқаруви, корпоратив бошқарув, қимматли қоғозлар бозори, низоларни ҳал қилишнинг муқобил усуллари, арбитраж, фуқаролик жамиятини шакллантириш билан боғлиқ муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш мавзуларига бағишланган бўлади.

Шунингдек, муҳокама марказидан рақамли муҳитда ахборот тарқатиш муаммолари (Fake News, Fake Evidence), коррупцияга қарши курашиш, глобал иқтисодиётни монополияга қарши тартибга солиш, солиқ сиёсати масалалари ўрин олади.

Бундан ташқари, дунёгa мaшҳур aдвoкaтлик фирмaлaри мутахассислaридaн маҳорат дарслари уюштирилиши режалаштирилган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net