Туркманистондан электр энергияси импорти ҳажми оширилди

27.07.2020 10:13

ТОШКЕНТ, 27 июль. /«Дунё» АА/. «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти манбаси мамлакатимизда электр энергиясига бўлган талаб сезиларли ошгани натижасида истеъмол даражасининг кескин кўтарилиши, Ўзбекистон гидроэлектр станцияларида ишлаб чиқариш ҳажми сув ресурслари танқислиги туфайли сезиларли даражада камайгани сабабли электр таъминоти тизимида чекловлар киритилаётгани ҳақида хабар берган эди.

Ўзбекистон электр энергияси таъминотидаги камчиликни тўлдириш учун Туркманистондан электр энергияси импортини оширди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Бугун, 27 июль куни соат 01:35 вақти билан Туркманистондан электр энергияси импорти ҳажми оширилди. Ҳозирча қуввати 500 кВт бўлган Қоракўл –Сердар ҳаво тармоқлари орқали Ўзбекистонга 80 МВт электр энергияси етказиб берилмоқда. Кун давомида етказиб бериладиган қувват ҳажми 200 МВтгача етказилиши режалаштирилган.

«Ўтган ҳафтанинг шанба ва якшанба кунлари энергетика тизимида истеъмолни чеклаш ҳолатлари кузатилмади. Туркманистондан электр энергияси импортининг бошланиши мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган асосий электр энергиясига қўшимча равишда янги ҳафтанинг иш кунларида ҳам (одатда дам олиш кунларига нисбатан истеъмол даражаси кескин ошиши кузатилади) истеъмолчиларни электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш имконини беради», дейилади Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти хабарида.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net