Туркиянинг «TRT» телеканали Бухоронинг туризм салоҳияти ҳақида кўрсатув тайёрламоқда

07.08.2020 13:21

ТОШКЕНТ, 7 август. /«Дунё» АА/. Туркиянинг «TRT»  телеканали ижодий жамоаси қадимий Бухоро шаҳрининг тарихий объектлари ҳақидаги махсус телелойиҳани суратга олиш учун ушбу шаҳарга келди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА.

«TRT»   телеканали ташриф давомида вилоят ҳокимлиги, Туризмни ривожлантириш департаментида учрашувлар ўтказди. Шунингдек, туркиялик журналистлар туристик марказлар бўйлаб пандемия даврида яратилган шароитлар, тадбиркорларга берилаётган имтиёзлар, туризм тармоқларини ривожлантириш ва тиклашга доир ишлар билан танишди.

Туркиялик ижодкорлар Пешкў туманида бўлиб, Афшона қишлоғидаги  Абу Али ?бн Сино музейи ва ундаги тарихий, тенгсиз экспонатлар билан яқиндан танишди. Мазкур ҳудудда барпо этилиши режалаштирилган «Абу Али ибе Сино мажмуаси» лойиҳаси меҳмонларда катта таассурот қолдирди.

Бундан ташқари  Бухоро шаҳрида барпо этилаётган «Бухоро сити» мажмуасида амалга оширилаётган ишлар меҳмонларнинг эътибор марказида бўлди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net