Туркиянинг ?змир шаҳрида қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда

02.11.2020 17:23

АНҚАРА, 2 ноябрь. / «Дунё» АА /. Душанба куни Тошкент вақти билан соат 14.00 да берилган расмий маълумотларга кўра, 30 октябрь куни Туркиянинг ?змир шаҳрининг ғарбий қисмида содир бўлган зилзила оқибатида 83 киши ҳалок бўлганлиги тасдиқланди, деб хабар бермоқда «Дунё» мухбири.

Туркиянинг Фавқулодда вазиятлар ва табиий офатлар агентлиги (AFAD) хабарига кўра, зилзила натижасида жабр кўрган 994 кишидан 774 нафарига керакли тиббий ёрдам кўрсатилиб, касалхоналардан рухчат берилган. Айни пайтда ?змирдаги 8 та бинода  қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда.

Аввалроқ, Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонаси ҳалок бўлган ва жароҳат олганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқлигини маълум қилган эди. Шу билан бирга, дипломатлар Туркиянинг тегишли идоралари билан доимий алоқада бўлиб турибди.

30 октябрь куни тушдан кейин Туркиянинг ғарбий қисмида 6,6 балли зилзила содир бўлди. Зилзила эпицентри ?змир вилояти Сефериҳисар шаҳри ҳудудида бўлган. 6,9 балли ер қимирлаши Греция оролларида ҳам сезилган. Хусусан, табиий офат таъсири Самос оролида қайд этилган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net