Туркиялик журналистлар Ўзбекистон зиёрат туризми салоҳияти билан танишди

22.02.2021 15:48

АНКАРА, 22 февраль. /“Дунё” АА/. Мамлакатимизнинг зиёрат туризми йўналишида юксалиб бораётган салоҳиятини тарғиб қилиш ҳамда хориждан туристлар оқимини кўпайтириш мақсадида Туркиядан бир гуруҳ журналист ва фотографларнинг Ўзбекистонга ижодий сафари амалга оширилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Ушбу ташриф Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонаси томонидан мамлакатимиз Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва “Asialuxe Travel” туроператори билан ҳамкорликда ташкил этилди. Дастурга мувофиқ, туркиялик меҳмонлар Тошкент, Самарқанд, Бухоро шаҳарларидаги тарихий-маданий объектлар билан танишди.

Тадбирни ташкил этишда Туркияда фаолият кўрсатаётган ватандошларимиз ўз ташаббуслари билан ҳомий сифатида иштирок этди. Хусусан, Анталья ва ?станбул шаҳарларида фаолият кўрсатаётган «Travel house turizm ve ithalat ihracat ltd.şti» туристик фирмаси вакили Бобур Алимов, «Asialuxe travel» тур-операторининг лойиҳалар бўйича менежери, ҳуқуқшунослик бўлими бошлиғи ?кромжон Қосимов инфо-турнинг ташкилий дастурини амалга оширишни ўз зиммасига олди.

?нфо-тур иштирокчиларига мамлакатимизда муқаддас қадамжоларни асраб-авайлаш, зиёрат туризмининг замонавий тараққиёти, COVID-19 пандемиясига қарши курашда эришилаётган натижалар, шу жумладан, “Хавфсиз туризм” дастури, дин ва виждон эркинлиги ҳамда бошқа қатор долзарб йўналишларда маълумотлар тақдим қилинди. Сафар якунига кўра, Туркия оммавий ахборот воситалари, блогосфера ва кенг медиа-маконда Ўзбекистоннинг мазкур йўналишларда жозибадорлигини намойиш қилувчи материаллар тарқатилиши режалаштирилган.

Шуни таъкидлаш мумкинки, ҳозирги кунда ?станбулдан Тошкентга ҳар куни энг камида иккита авиапарвоз қатнови йўлга қўйилган. Ўзбекистонга келиб кетаётган туркиялик туристлар мамлакатимиз меҳмонхоналари ва туризм сектори субъектлари учун пандемияда даврида муҳим даромад манбаи бўлиб хизмат қилмоқда. Ташкил этилган инфо-турдан мақсад ушбу тенденциясни янада ривожлантиришдан иборат.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net