Туркиядаги Ўзбекистон ёшлари хайрия акцияларида фаол иштирок этмоқда

10.06.2020 13:06

АНҚАРА, 10 июнь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонаси пандемия шароитида мазкур мамлакатда таълим олиш, тадқиқот олиб бориш ва вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш мақсадида келган мамлакатимиз фуқароларига инсонпарварлик ёрдамини тарқатиш бўйича қўшимча чора-тадбирларни ташкил қиляпти, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Жумладан, элчихона коронавирус эпидемияси ва унинг оқибатларига қарши кураш доирасида Туркиянинг қатор ташкилотларига ўзбекистонлик талабаларни қўллаб-қувватлашини сўраб расмий мурожаат қилди. Бундай муассасалар қаторида Туркияда хорижий талабалар учун масъул “Туркия стипендиялари” (YTB) тузилмаси, “?нсонпарварлик ёрдами” (İHH) жамғармаси, “Халқаро талабалар уюшмалари федерацияси” (UDEF) бор.

Қайд этиш жоиз, мамлакатимиз элчихонасининг бу каби мурожаатлари жавобсиз қолмади.

Жумладан, YTB томонидан талабаларимизга кундалик озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди. Ушбу ташкилот тизимида таълим олаётган талабаларга ҳар куни бепул нонушта ва кечки таом улашилди. Шунингдек, талабаларнинг турар жойи, транспорт харажатларининг маълум миқдори ушбу ташкилот томонидан қоплаб берилмоқда.

Элчихонамиз ушбу давлатга ўқиш учун келган талабаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Туркиянинг “?нсонпарварлик ёрдами” жамғармаси ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари билан ҳам ҳамкорлик қилмоқда.

Ҳозирги кунга қадар Караман, Карабук, Кожаэли ва Кастамону вилоятларида юз нафардан зиёд ўзбекистонлик ёшларга зарур озиқ-овқат ва гигиеник воситалар етказиб берилди.

Аввал хабар берилганидек, Туркиядаги ватандошларга кўмаклашиш мақсадида ушбу мамлакатдаги банклардан бирида махсус ҳисоб рақам очилиб, элчихона ходимлари, саховатпеша юртдошларимиз ҳамда туркиялик тадбиркорлар томонидан маълум миқдорда ёрдам маблағи тўпланди.

Маблағлардан самарали фойдаланиш мақсадида янги тизим ишлаб чиқилди. Туркиядаги деярли барча маҳаллаларда мавжуд «BİM» арзонлаштирилган ижтимоий савдо муассасалари тармоғи Бош директори билан олиб борилган музокаралар натижасида ушбу тизим дўконлари учун мўлжалланган 50 ҳамда 100 лиралик савдо талонлари имтиёзли шаклда сотиб олинди.

Ҳозирги кунда юртимизнинг Анқарадаги элчихона ва ?станбулдаги Бош консулхонаси томонидан тақдим қилинган савдо карточкаларини Туркия бўйлаб ватандошларга етказиш давом этмоқда. Ушбу жараёнда шаффофликни таъминлаш мақсадида Бутунжаҳон Ўзбекистон ёшлари жамияти ҳамда кўнгилли ўзбекистонлик талабалар жалб қилинди. Бу глобал инқироз ва пандемия шароитида Туркияда қийин вазиятга тушган юртдошларимизни мақсадли ва манзилли қўллаб-қувватлаш имконини бермоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net