Туркия телеканали Бухородаги Минораи Калон обидаси ҳақида репортаж тайёрлади

18.08.2020 17:30

ТОШКЕНТ, 18 август. /«Дунё» АА/. Туркиянинг «TRT Avaz» телеканали Бухородаги Минораи Калон обидаси ҳақида репортаж тайёрлади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Туркия телеканали кўрсатувида азим минора бунёд этилишидан ҳозирги кунга қадар сақланиб келиши тарихи ҳақида сўз боради.

“Минораи Калоннинг бунёд этилиши ўрта асрлар ривожланган даврига (XII аср), аниқроғи, 1127-йилга тўғри келади.

Меъморий обиданинг қурилишида тош, махсус қир қотишмасидан, чорсу пишиқ ғиштидан, лой, тахта ва бошқа бир қатор ашёлардан фойдаланилган. Унинг дизайни ҳақида гапирадиган бўлсак, баландлиги 50 метр, айланмаси 9 метрни ташкил қилади. Миноранинг салла шаклидаги юқори қисми ғишт ўймакорлиги билан безатилиб, карниз ҳолига келтирилган. Ўқсимон тиргак ўртасида Арслонхоннинг номи ҳамда бинокор устанинг исми (уста Бақо) битилган. Минора ичида ғиштин айланма зинапоя бўлиб, мезанага олиб чиқади. Курсиси қиррадор, танаси ғўласимон, тепаси гумбазли давра қафаса-кўшк билан боғланган.

Ҳозирги кунда Минораи Калонда фаолият карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда ташкил этиб келинмоқда, меҳмон-сайёҳларга хизмат кўрсатилмоқда. Ташриф буюраётган меҳмонларга масофа сақлаган ҳолда, аудиогид, радиогид, смарт технология ва инфокиоск хизматларидан кенг фойдаланиш таклиф этилади”, дея маълумот берилади репортажда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net