Туркия ташқи ишлар вазири Урганчга келди

06.03.2021 12:39

УРГАНЧ, 6 март. /"Дунё" АА/. Бугун Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғли бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга келди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Урганч аэропортида меҳмонни Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари, туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов, ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ва бошқа расмийлар кутиб олди.

“Дунё” АА хабар қилганидек, Туркия делегацияси 6-9 март кунлари Ўзбекистонга ташрифи давомида икки мамлакат ташқи ишлар вазирликлари раҳбарлари раислигидаги Стратегияни режалаштириш гуруҳининг иккинчи йиғилишида иштирок этади.

Шунингдек, ташриф дастурида Хива ва Бухоро шаҳарларини зиёрат қилиш, Туркиянинг Самарқанд шаҳридаги Бош консулхонасининг очилиш маросимида иштирок этиш, Ташқи ишлар вазирлиги, бошқа вазирлик ва идораларда учрашувлар ва музокаралар ўтказиш кўзда тутилган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net