Туркия ташқи ишлар вазири 6-9 март кунлари Ўзбекистонга келади

04.03.2021 12:33

ТОШКЕНТ, 4 март. /«Дунё» АА/.  Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғлу бошчилигидаги делегацияси 6 – 9 март кунлари Ўзбекистонга ташриф буюради, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги маълумотига кўра, Туркия делегацияси Ўзбекистон ва Туркия ташқи ишлар вазирлари раислигида Стратегияни режалаштириш гуруҳининг иккинчи йиғилишида иштирок этади.

Шунингдек, ташриф дастуридан Хива ва Бухоро шаҳарларини зиёрат қилиш, Туркиянинг Самарқанд шаҳридаги Бош консулхонасининг очилиш маросимида иштирок этиш, бошқа вазирлик ва идораларида учрашув ҳамда музокаралар олиб бориш ўрин олган.

Архив сурати

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net