Туркия саноатчилар ва тадбиркорлар ассоциацияси Ўзбекистон тадбиркорларини «MÜSİAD Expo» халқаро кўргазмасида иштирок этишга таклиф қилди

12.01.2022 11:36

?СТАНБУЛ, 12 январь. /«Дунё» АА/. Мамлакатимизнинг ?станбулдаги Бош консулхона ходимларининг Туркия саноатчилар ва тадбиркорлар мустақил ассоциацияси (MÜSİAD) мутассадди вакиллари билан учрашуви бўлиб ўтди,  деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Бош консулхонадан олинган маълумотга кўра, тадбирда MÜSİADнинг Экспортни ривожлантириш қўмитаси раҳбари Абдулкадир Сижакюз,  Экспортни ривожлантириш қўмитаси раҳбарининг ўринбосари Халит Керим, Ассоциацияга аъзо корхоналар - «Zirvegül grup» компанияси директори Онур Гул, «Otimed»  бош мудири Дилек Юртсевен иштирок этди.

Суҳбатда Ўзбекистонда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар, инвесторларга тақдим этилаётган имтиёзлар, Туркия билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқалари, MÜSİADга аъзо кампаниялар иштирокида 2019 йилнинг 23-28 сентябрь кунлари Тошкент, Бухоро ва Самарқанд шаҳарларида ташкил этилган бизнес-форум ва «В2В» шаклидаги учрашувларнинг натижалари ҳақида сўз юритилди.

Туркия вакиллари Ўзбекистон билан алоқаларнинг тобора мустаҳкамланиб бораётганини таъкидлаган ҳолда, мамлакатимиз билан мавжуд ҳаморликни янада чуқурлаштириш истиқболларини муҳокама қилиш мақсадида шу йилнинг май ойида юртимизга келишни режалаштираётганини маълум қилди. Мазкур сафар доирасида Ўзбекистондаги расмий идоралар, маҳаллий ҳокимликлар вакиллари билан музокаралар ўтказиш, ишлаб  чиқариш корхоналари мутасаддилари ва тадбиркорлар билан «ֿВ2В» форматида учрашувлар ташкил этиш кўзда тутилаётгани қайд этилди.

 Бундан ташқари, ўзбекистонлик тадбиркорлар жорий йил 2-5 ноябрь кунлари MÜSİAD томонидан ташкил этиладиган «MÜSİAD Expo» халқаро кўргазмасида иштирок этиш учун таклиф қилинди.  

Учрашув натижасида томонлар билдирилган таклифларни ҳаётга амалий тадбиқ этиш мақсадида ўзаро мулоқотларни давом эттириш тўғрисида келишиб олди.

Маълумот ўрнида, 1990 йилда ташкил этилган MÜSİAD ­нодавлат ташкилотининг асосий вазифаси хусусий сектор вакилларига самарали ва жадал ривожланиш учун қулай шароитлар яратишга кўмаклашишдан иборат. Айни пайтда ассоциация 12 мингдан ортиқ аъзони бирлаштиради. MÜSİADнинг  Туркияда 86 та филиали  ва  81 та давлатда ваколатхонаси мавжуд.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net