Туркия ?қтисодиёт ва технологиялар университети филиалини очишнинг ташкилий жиҳатлари келишиб олинди

11.06.2020 13:10

ТОШКЕНТ, 11 июнь. /“Дунё” АА/. Тошкент шаҳрида Туркиянинг ?қтисодиёт ва технологиялар университети (TOBB ETU) филиалини очиш масаласи муҳокама қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Муҳокамаларда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Тошкент давлат иқтисодиёт университети ва Туркиянинг ?қтисодиёт ва технологиялар университети, икки давлат дипломатлари, шунингдек, журналистлар иштирок этди.

Тошкент давлат иқтисодиёт университети базасида турк олийгоҳи филиалини очиш борадаги дастлабки музокаралар мамлакатимиз делегациясининг 4-7 март кунлари Анқарага сафари давомида амалга оширилган эди.

Бу галги учрашувда томонлар талабаларни қабул қилиш шартлари, филиал учун ўқув, илмий-методик қўлланмаларга эга кутубхона фондини  шакллантиришда ҳамкорлик, университет веб-саҳифаси, платформаси, шунингдек, “TOBB ETU” дипломларини бериш масалалари келишиб олинди.

Суҳбат асносида кўрилган масалалар бўйича икки томонлама манфаатли ечимга эришилди.

Туркия савдо палаталари ва товар биржалари уюшмасининг ?қтисодиёт ва технологиялар университети ўз фаолиятини 2002 йилда бошлаган ва бугунги кунда профессорлар-ўқитувчи таркиби бўйича кучли олий ўқув юртларидан бири саналади. Олийгоҳ тадбиркорлик ва халқаро даражада бизнес юритиш йўналишида мутахассислар тайёрлайди. Олийгоҳ “2018 йилнинг ёш университетлари: минг йиллик олийгоҳлари” рейтингида 32 ўринни эгаллаган. 

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net