Туркия элчиси Ўзбекистондаги миссиясини якунламоқда

26.02.2021 09:50

ТОШКЕНТ, 26 февраль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов кеча мамлакатимизда дипломатик миссиясини якунлаётган Туркия элчиси Меҳмет Сурейя Эрни қабул қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилишича, учрашувда Ўзбекистон-Туркия кун тартибининг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Олий даражадаги алоқалар, жумладан, 2020 йилда Анқара шаҳрида икки мамлакат давлат раҳбарлари раислигида бўлиб ўтган Ўзбекистон–Туркия стратегик ҳамкорлик кенгашининг биринчи йиғилиши доирасида эришилган келишувларни амалга ошириш жараёни муҳокама қилинди.

Шунингдек, турли даражаларда бўлиб ўтадиган икки томонлама тадбирлар жадвали ва кун тартиби юзасидан фикр алмашилди.

Вазир элчининг Ўзбекистондаги фаолияти самарали бўлганини қайд этди ва унга давлатлараро муносабатларни мустаҳкамлашга қўшган улкан ҳиссаси учун миннатдорлик билдирди.

Меҳмет Сурейя Эр, ўз навбатида, Туркия элчиси сифатида фаолияти давомида кўрсатилган ёрдам ва қўллаб-қувватлаш учун миннатдорлик изҳор қилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net