Туркий тилли давлатлар Парламент ассамблеяси миссияси Ўзбекистон Президенти сайловини кузатишга доир дастлабки хулосалари маълум қилин

25.10.2021 17:22

ТОШКЕНТ, 25 октябрь. /«Дунё» АА/. Бугун Ўзбекистон Марказий сайлов комиссиясида матбуот марказида Туркий тилли давлатлар Парламент ассамблеяси миссияси матбуот анжумани ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

 Анжуманда миссиянинг Ўзбекистон Президенти сайловини кузатишга доир дастлабки хулосалари маълум қилинди.

- Марказий сайлов комиссияси таклифига кўра, биз Туркий тилли давлатлар Парламент ассамблеяси халқаро кузатув миссияси сифатида Ўзбекистонга Президент сайловини қисқа муддатли кузатиш учун келдик, – деди Туркий тилли мамлакатлар Парламент ассамблеяси (ТуркПА) делегацияси раҳбари Режеп Шекер. -  Миссия Туркий тилли давлатлар Парламент ассамблеясига аъзо мамлакатлар - Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Туркия депутатлари ҳамда Котибият ходимларидан таркиб топган.

Миссия раҳбарининг сўзларига кўра, Ўзбекистон демократик сайловни ўтказиш бўйича асосий халқаро ва минтақавий ҳужжатларнинг иштирокчиси ҳисобланади.

Коронавирус пандемияси сабабли Марказий сайлов комиссияси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан самарали ҳамкорликда сайлов участкаларида ижтимоий масофа сақлангани, дезинфекция воситалари билан таъминлангани, сайлов куни эҳтиёт ва ҳимоя чоралари кўрилгани қайд этилди.

Анжуман чоғида миссия аъзолари 24 октябрь куни Тошкент ва Самарқанддаги қатор сайлов участкаларида бўлиб, сайлов қутилари очилишидан тортиб, овозларни санаб чиқишгача бўлган барча босқичларда овоз бериш жараёнини кузатгани айтиб ўтилди.

Режеп Шекернинг сўзларига кўра, Ўзбекистонда бўлиб ўтган Президент сайлови давомида амалга оширган яна бир муҳим технологик янгилик - сайловчиларни электрон рўйхатга олиш жараёнининг такомиллаштирилгани бўлди.

«Ушбу маълумотлардан келиб чиқиб, миссия Президент сайлови демократик ва юқори рақобат шароитида ўтганини, сайлов комиссиялари пухта ва профессионал тайёргарлик кўрганини билдиради», - деди у.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net